Репродуктив тиббиёт ва гинекология клиникаси Кўмакчи репродукциянинг мақсади табиатни алдаш эмас, аксинча мутахассис ёрдамига муҳтож жуфтликларнинг зурриёт қолдириш имкониятларини оптималлаштиришдир. Тиббиёт фанлари доктори,

профессор Ладислав Пилка

Кириш сўзи

Азиз дўстлар, Злин репродуктив тиббиёт ва гинекология клиникаси сайтига хуш келибсиз. 2001 йилдан бошлаб Клиника ўз мижозларига гинекология соҳасида ҳамда барча кўмакчи репродукция усуллари билан даволаш борасида диагностик ва профилактик тиббий хизматлар мажмуини кўрсатувчи хусусий тиббий муассаса сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Қулай ва кўнглингизга хуш келадиган шароитда энг янги илмий тадқиқотлар, тиббий амалиёт ва юқори технологик асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда Сизга юқори даражали тиббиёт хизмати кўрсатилади.

Биз Сизга узоқ кутган фарзандингизга етишиш йўлида ҳа мрохлик қиламиз. Бунда Сизга тажрибали мутахассислар жамоаси ёрдам беради. Улар ҳар бир жуфтликка алоҳида ёндошадилар, истакларини инобатга оладилар, мижозларнинг бошланғич босқичда ўзларини ноқулай ҳис қилишларини, даволаш жараёнидаги қўрқув ва ишончсизликни бартараф этишга кўмаклашадилар, ва табиийки, муваффақиятга эришиш учун бор кучларини сарфлайдилар.

Клиника директори, тиббиёт фанлари доктори Дaвид Румпик